9 Сентябр 2021 йил 325

Ғузор тумани “Буюк карвон йўли”  маҳалласида сайёр қабул

 

Ғузор туманининг “Буюк карвон йўли” маҳалласида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Атаназаров сайёр қабул ўтказди. Унда туманда истиқомат қилувчи 45 нафар фуқаро иштирок этди.

Сайёр қабулда 19 нафар фуқароларнинг маиший ва бошқа йўналишдаги мурожжатлари тингланди. Мурожааатларнинг 2 таси жойида ҳал этилган бўлса, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунча берилди. Шунингдек, 2 нафар ёшларга ID-карта расмийлаштириб берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 10 та мурожаат назоратга олиниб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech