23 Декабр 2023 йил 430

“Гулистон” маҳалласида 3-сектор раҳбарининг Сайёр қабули бўлиб ўтди

Қамаши туманидаги “Гулистон” маҳалласида 3-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқароларнинг трансформатор ўрнатиш, имтиёзли кредит олиш, уй-жой қуриши учун ер ажратиб бериш, даволаниш учун ордер, моддий ёрдам, қишлоқ врачлик пункти қуриш, кадастр ҳужжатлари боғлиқ мурожаатлар тингланди. Фуқароларнинг 36 та мурожаатларининг 3 таси  ижобий ҳал этилиб, 11 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Маблағ ва вақт талаб этадиган қолган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Жойларда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech