7 Октябр 2024 йил
341
Гулшан маҳалласи ёшлари билан учрашув
Туман
ҳокими Зоир Алиқуловнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви Ертепа маҳалласидаги
19-мактабда бўлиб ўтди. Унда туманнинг Гулшан маҳалласи ёшлари ҳамда бошқа
турли маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар иштирок этди.
Очиқ ва
самимий ўтган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшлар ўзларининг муаммо ва
таклифларини билдириб, туман раҳбарига мурожаат қилишди. Учрашув сўнггида бир
неча ёшларнинг таклифлари инобатга олиниб, уларнинг қатор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
мақсадида кўмак беришга қарор қилинди.