20 Август 2022 йил
510
Гиёҳвандлик ўсимлиги шайдоси
“Қорадори-2022” профилактик тадбири доирасида Қарши туман ИИБ ходимлари олиб борган тезкор саъй-ҳаркатлар натижасида оғу шайдосининг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, туманнинг “Кат” МФЙда яшовчи С.Р.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда томорқасида 2 туп ўткир ҳидли, каннабис ўсимлиги аниқланди. Бундан ташқари, яшаш уйидан 3 дона қоғозга ўралган ва қуруқ ҳолатдаги каннабис ўсимликлариҳам тегишли тартибда хужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.