18 Март 2022 йил 567

Гиёҳванд моддасини олиб юрган шахс аниқланди


2022 йил 15 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ТЧҲ ТБ ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда шаҳарнинг “Зингирон” МФЙда яшовчи Б.С.нинг шубҳали ҳаракатлари билан ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотди. У тўхтатилиб, кийимлари кўздан кечирилганда қора курткасининг чап ён чўнтагида бўлган 3 дона “спички” ёзувли гугурт қутиларда бўлган ўткир хидли қуритилган ўсимликлар топилган. Гугурт қутиларда бўлган ўктир ҳидли, қуритилган ўсимликлар марихуана гиёҳвандлик моддаси бўлиб, жами 13.7 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech