16 Март 2021 йил
493
Фуқароларнинг муаммолари сайёр қабулда ҳал этилмоқда
2021 йил 16 март куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н.Атаназаров раҳбарлигида, Тергов бошқармаси Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи капитан А.Х.Янгибоев иштирокида фуқароларнинг тергов соҳасига оид саволларига жавоб бериш мақсадида бошқарма қабулхонасида 7 нафар фуқароларни қабул қилди.
Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 2 таси Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан назоратга олинди.