21 Январ 2023 йил 2473

Фуқароларни ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилганлик учун жиноят иши қўзғатилди

Яккабоғ тумани ИИБга “Маданият” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.М., “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи С.С., ва “Тўқбой” маҳалласида яшовчи М.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, унда Яккабоғ тумани, “Маданият” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Н ижтимоий тармоқнинг телеграм канали орқали уларни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлар тарқатиб, иш фаолиятига тўсқинлик қилган ҳолда ҳақорат қилиб келаётганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, фуқаро Қ.Н. ижтимоий тармоқларда фуқаролар Б.М., С.С. ва М.Ш.ларни шаъни ва қадр-қимматини касмитувчи сўзлар билан ҳақоратлаган.

Ҳолат юзасидан далилий-ашёлар тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, эсингизда бўлсин, ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларни ҳақорат қилиш, дахлсизлигига ёки шахсий ҳаётига аралашиш қонун билан таъқиб қилинади.

Text to speech