11 Сентябр 2021 йил 469

Фуқаро ўз хохиши билан бобосига тегишли бўлган ов милтиғининг тегишли бўлагаини топширган

Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Ҳавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ҳодимлари, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ҳамда Шаҳрисабз тумани ИИБ ЖТСГ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари давомида Шаҳрисабз тумани “Чоршанбе” МФЙ Чоршанбе қишлоғида яшовчи А.Шукуров ТИИБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, шу куни соат 09:00 ларда яшаш уйи ҳовлисидаги эски омборхонаси томини таъмирламоқчи бўлиб чордоғига чиққан вақтида, марҳум бобосидан қолган 1 дона ов милтиғига тегишли бўлган темир бўлагини топиб олганлигини, ушбу темир бўлаги ов қуролига тегишли бўлганлиги сабабли ўз хоҳиши билан топширган.

Text to speech