Фуқаро олдидан гиёҳванд модда топилди
2022 йил 10 феврал куни соат 17:45ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тиғ” тезкор тадбири давомида, Шаҳрисабз шаҳар “Синабоғ” МФЙ ҳудудида автомобилларга сиқилган газ қўйиш шаҳобчаси ҳудудида турган, Шаҳрисабз шаҳар “Ғалаба” МФЙда яшовчи М.А тўхтатилиб текширилганида, егнида бўлган қишки кийимининг чўнтагида 1 дона 1000 сўмлик купюрага ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги ўсимлик аниқланиб, ходимлар томонидан холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳужжатлаштириб олинган 1 дона 1000 сўмлик купюрага ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимлик қуритмаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси борлиги, соф оғирлиги 1.3 граммни ташкил қилиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.