6 Июн 2024 йил
579
Фуқаролар мурожаати эътиборда
Касби
тумани “Қамаши” МФЙда вилоят 3-сектор
раҳбариятининг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда Қашқадарё
вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов ва секторлар
раҳбарлари ҳамда масъул мутасаддилар ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Сайёр
қабулда фуқароларнинг профилактика ва тергов хизматлари томонидан олиб
борилаётган суриштирувларга оид ва ички ишлар органларига ишга кириш билан
боғлиқ 6 та мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 1 таси жойида ҳал этилди.
Вақт ва
қўшимча ўрганиш талаб этадиган 5 мурожаатлар маъсул раҳбарларга бириктирилиб,
ижроси назоратга олинди.
Бу
борадаги ишлар давом эттирилмоқда.