8 Ноябр 2022 йил 265

Фойдасидан жавобгарлиги оғир ўйин

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Хўжамаҳмуд” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар қимор ўйнаётгани ҳолати фош этилди. Жумладан, фуқаро С.Ш. уйида таваккалчиликка асосланган қиморхона ташкил қилиб, маҳалладошлари М.И., Ж.Ғ., Т.Б. ва Қ.Н.ларни қимор ўйнаши учун шароит яратиб бериб, қонунга хилоф равишда қимор ўйини ташкил қилган. Уй эгасидан С.Ш. дан 107 минг ва қимор ўйнаётган шахслардан 1.113.000 сўм пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Text to speech