20 Май 2023 йил 544

Фойдали давра суҳбати

 

ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Гендер тенглик”, эрта турмушнинг олдини олиш, кибер жиноятлар ва уларнинг турлари, мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими, Қарши ДУ, Гендер тенглик маркази, лицей ўқитувчилари ва 1-2-курс ўқувчи қизлари иштирок этишди.


Тадбирда сўз олган вилоят Гендер тенглик маркази раҳбари Коммуна Исмоилова мамлакатимизда гендер тенглик жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатишини билдирди. Жумладан жамиятнинг барча соҳаларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ва бошқа маданий-маърифий ҳамда маиший муаммоларни ҳал этишда хотин-қизлар эркаклар билан тенг асосда фаолият юритаётганини билдирди.


Бошқарма ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходими подполковник Ирода Расулова кибербулинг жинояти ҳақида маълумот бериб ўтди. Ҳар бир банк пластик карта эгаси шахсий маълумотларни ҳеч кимга бермаслиги иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди.


Давра суҳбати якунида Қарши ДУ доценти, психология фанлари номзоди Холмурод Каримов, Гендер тенглик реабилитация маркази психологи Дилноза Рахимова ва лицей психологи Наргиза Сайфиева жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва роли, эрта турмушга чиқмаслик, гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Text to speech