Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Натижада қатор ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар эрта аниқланиб, қонунбузарликнинг олди олинмоқда. Жумладан, Косон туманда яшовчи Д.Х., Қарши туманида яшовчилар Р.Ф. М.Г.лар Қарши шаҳрида яшовчилар Ҳ.Ф., Х.Ш. ҳамда И.М.лар фоҳишалик билан шуғулланётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Яқинда мазкур ҳолат ЖИБ Қарши шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоқ ва жарима жазоси тайинланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: