2 Ноябр 2021 йил
618
Фирибгар узоққа бормади
Қарши шаҳар “Маҳаллот” МФЙда яшовчи О.Б. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши, Косон тумани “Гувалак” қишлоғида яшовчи И.Л. 2018 йилда Қарши шаҳрида жойлашган гўшт дўконидан 70 кг мол гўштини олиб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, И.Л. 2021 йил 18 август куни О.Б.нинг 4.240.000 сўм пулларини арзон нархда АҚШ долларига алмаштириб беришини айтиб, ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан, алдаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.