21 Июл 2023 йил
470
Фирибгар қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун терговга жалб этилган Яккабоғ тумани “Тўқбой” МФЙда яшовчи Б.А. қонундан қочиб қутулмоқчи эди. Аммо у адашганини кеч тушунди.
Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида 2023 йил 19 июль куни Яккабоғ тумани ҳудудидан ушланиб, ВСҲга жойлаштирилди.