5 Июл 2022 йил
595
Фирибгар қўлга тушди
Кўп миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ЖИБ Тошкент шаҳар Бектемир туман суди томонидан қидирув эълон қилинган Китоб тумани “Обод” МФЙда яшовчи С.Б. жиноятини қочиш билан хаспушламоқчи бўлди. Аммо Китоб тумани ИИБ ва бошқарма ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида қўлга тушди. Энди қочоқ қилмишидан пушаймон бўлса ажабмас.