1 Феврал 2022 йил 327

ФАХРИЙ ОНАХОН ХОНАДОНИГА ТАШРИФ


Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб нафақага чиққан, боқувчисини йўқотган, ногирон ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбариятининг доимий диққат-марказида. Жумладан, яқинда бошқарма раҳбарияти Фахрийлар кенгаши аъзоси, меҳнат фронти қатнашчиси, истеъфодаги капитан Зинченко Тамара Сергеевнанинг хонадонига ташриф буюрди.
Тўқсон тўрт ёшни қаршилаётган онахонга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўттиз йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Моддий ва маънавий кўмакдан онахон мамнун.

Text to speech