Фахрийлар фаол бўлиши керак
Нишон туман ИИБда “Фахрийлар йўли – ибрат мактаби” мавзусида
тарбиявий-профилактик тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма ММИ ва КБТХ, Фахрийлар
кенгаши, бошқарма бошлиғи маслаҳатчиси ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок
этишди.
Тадбирда сўз олганлар
ёшлар онгига Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч
эканини сингдириши, давлатимиз ва ички ишлар органларининг тимсоллари билан
фахрланиб, қасамёдига содиқ бўлиш ҳамда халқнинг уларга бўлган ишончи ва ҳурмат
ҳиссини юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири эканлигини
фахрийлар доимий равишда тарғиб этиши ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлиши лозимлигини таъкидлашди.
Кўлами кенг тадбирда фахрийлар босиб ўтган йўллари, хизмат
тажрибалари ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб, бу борада Қашқадарё вилояти ички
ишлар органларидан нафақага чиққанидан сўнг ҳам фаол фахрийлар билан
қатор хайрли ишларни амалга ошириб келаётгани билдирилди. Шу билан бирга
фахрийлар ёшларда касбга кўникма ҳосил қилиш, Ватанпарварлик руҳини юксалтириш,
ҳалол ва виждонан хизмат қилиш туйғуларни сингдириш, касб сир-асрорларни чуқур
ўргатишга ҳамиша бош-қош бўлаётгани қайд этилди.
Бу каби хайрли ишларда осойишталик посбонларига елкадош
бўлиб, ўз билим ва тажрибаларини ёшларга улашиб келаётган фахрийлар ҳамиша
эъзоз ва эҳтиромга лойиқ.
Якунда ички ишлар органларида хизмат қилиб нафақага
чиққан ва бугунги кунда иккинчи шахс ёрдамига муҳтож фахрийлар – истеъфодаги
майор Хуррам Хушвақтов ва истеъфодаги катта сержант Панжи Абиловлар ҳолидан
хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.