11 Январ 2022 йил 448

Ёшларда ватанпарварлик хислатларини шакллантиришда фахрийларнинг роли

 

Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Қуролли Кучларига 30 йил ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ёшларда ватанпарварлик хислатларини шакллантиришда фахрийларнинг роли” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, бошқарма ММИ ва КБТХ, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича инспектор-психологлари, ва бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда миллий армиямиз сарҳадларимиз дахлсизлиги, мамлакат тинчлиги, эл осойишталигини таъминлаш борасида муносиб хизмат қилиб келаётганини таъкидланди.  Ички ишлар органларининг турли соҳаларида самарали хизмат қилиб, нафақага чиққан фахрийлар хизмат мавзу доирасида ёшларга атрофлича тушунчалар беришди.

Text to speech