16 Ноябр 2021 йил
453
Эр-хотинга ўзбекистон фуқаролиги берилди
Анча йиллар олдин Тожикистон Республикасидан юртимизга кўчиб келиб фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан Қамаши тумани Қорақутан қишлоғида яшаб келаётган Қорахонов Абдурасул Шерматович ва турмуш ўртоғи Бойбулова Соадат Чориевналар 2020 йил 13 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон фуқароси деган юксак номга сазовор бўлишди. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан қабул қилинган мазкур қонун имкониятидан 51 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар баҳраманд бўлишди.