16 Август 2021 йил 607

Эмлаш ишлари жадал кетмоқда

Коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва профилактикаси борасида мамлакатимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада бошқа соҳалар қатори бошқарма Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини асраш мақсадида вакцина билан эмлаш ишларини амалга ошириб келмоқда. Айни кезларда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ аппарати ва таркибий тузилмалари ходимлари учинчи вакцинани олишди. Вакцинация ишлари давомида ходимларнинг саломатлиги ҳам назоратдан ўтказилмоқда. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech