18 Феврал 2023 йил 421

“Электрон жиноий – ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимларини ишлатиш ҳақида тушунчалар берилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумолар бўлими масъул ходимлари томонидан Қарши шаҳар ИИО ФМБда семинар-ўқув машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида”ги 431-сон қарори билан амалиётга жорий қилинган “E-ma'muriy ish” ягона электрон иш юритув тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6196-сон фармони талабларидан келиб чиқиб, “Электрон жиноий – ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимларини ишлатиш ҳақида тушунчалар берилди.

Масъул ходимлар “E-ma'muriy ish” тизимида 2022 йил 12 ойи мобайнида профилактика инспекторлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари ходимлари юритувида бўлган маъмурий ишларни суд органларига процессуал ҳаракатларни тизимда онлайн равишда расмийлаштириш тартибларини ўргатишди.

Text to speech