“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили
муносабати билан Шахрисабз туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида жазо муддатини
ўтаётган назоратдаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан бандлигини
таъминлаш, муайян касбга ўқитиш орқали уларнинг дунёқарашида жиноятчиликка
қарши ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатни шакллантириш борасида профилактик суҳбат
ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
февралдаги «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил
этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 84-сон қарорига асосан бўш иш
ўринлари бўйича Меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда 4 нафар назоратдаги
шахсларга ишга жойлашишлар бўйича ташкилотларга йўлланмалар берилиб 2 нафарини
ишга жойлаштирилди.