18 Январ 2023 йил 232

Эҳтиётсизлик туфайли йўқотилган телефон топилди

Кейинги вақтларда қўл телефонларини ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Бунга кўпроқ фуқароларнинг эътиборсизлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз тумани “Аччиғи” МФЙда яшовчи Н.Д. шу йил 5 январь куни вилоят ИИБ 102 тизимига мурожаат қилиб, бир кун олдин тахминан соат 15:00ларда туманда жойлашган “Ғиждувон” чойхонасида овқатланиш давомида стол устида ўзининг қўл телефонини қолдириб, ташқарига чиқиб кетади. Қайтиб келганида эса телефони жойида йўқлигини билдирган.

Мурожаат бўйича Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида телефонни Шаҳрисабз тумани “Саёд” МФЙда яшовчи О.Н. содир этганлиги аниқланиб, 1 дона қўл телефони тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech