20 Март 2022 йил 693

ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ

Ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар эл осойишталиги ва жамоат тартибини сақлаш йўлида хизмат қилган истефодаги подполковник Низом Ражабовни 70 ёш юбилейи муносабати билан Вазирлик ишчи гурухи Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиги ўринбосари Ф.Базаров ва вилоят ИИБ раҳбарияти фахрий хонадонига ташриф буюрди. Юбилярнинг ҳамкасблари, шогирдлари  узоқ йиллар соҳада хизмат қилган бу инсоннинг осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик ва қонунбузарликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида йиллаб қилган самарали хизматини алоҳида эътироф этишди. Анъанага кўра, тадбирда юбилярнинг елкасига тўн ёпилиб, дўппи кийгизилди.     

Text to speech