13 Октябр 2022 йил 313

Эчкилар эгасига қайтарилди

2022 йил 09 октябрь куни Шахрисабз тумани “Тошбулоқ” МФЙда яшовчи Қ.Х. 9 бош далада ўтлаб юрган эчкилари ўғирлангани ҳақида туман ИИБга ариза билан мурожааат қилди.

 Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида эчкиларни туманни “Тошбулоқ” МФЙда яшовчи Ж.Н. содир этилганлиги аниқланиб, 9 бош эчкилар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур холат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech