13 Сентябр 2024 йил
357
“Донорлик - соғлом ҳаёт гарови”
Қашқадарё вилояти ИИБ
ходимлари “Донорлик - соғлом ҳаёт гарови” шиори остида беғараз донорлик тадбирида иштирок этишди. Вилоят қон
хизмати маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда марказ мутахассислари томонидан бундай хайрли тадбирларнинг инсонпарварлик ғояларига йўғрилганлиги, донорлик қилишнинг инсон организми учун нечоғлик фойдали эканлиги тушунтирилди.
Беғараз донорлик тадбирида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва
вилоят Қон хизмати маркази келгусида ҳам
бундай тадбирни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олишди.