28 Июн 2023 йил 657

Деҳқонобод туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси танқидий муҳокама қилинди

Деҳқонобод туманда содир етилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, тумандаги секторлар мутасаддилари ва автокорхоналар ҳайдовчилари иштирок етишди.

Тадбирда сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўз сўзида Деҳқонобод туманида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ва оқибатлари, бу борада мутасадди идоралар иш фаолиятда лоқайдликка, сусткашликка йўл қўяётганини танқид остига олди.

Aвтокорхоналарда, маҳаллаларда автомашина бошқарувчи шахслар билан мунтазам профилактик тадбирларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўйилаётгани айтиб ўтилди.

Бу борадаги ишларни жадаллаштириш учун туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъуллари ва туман ободонлаштириш бўлими, автомактаблар, Ватанпарварлар ташкилоти мутасаддилари мунтазам тумандаги автокорхоналарда ва маҳалларда ҳайдовчилар билан автомашина имкониятларига ерк бермаслик, ерталаб уйдан чиқишда автомашинани кўрикдан ўтказиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, оралиқ масофани сақлаш бўйича профилактик суҳбатларни уюштириш лозимлигини тушунтирилди.

Фуқароларнинг кундалик ташвиши ва маиший муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган маҳалла бешлиги ҳам тадбирларда фалокат оёқ остидалиги, ички ва халқаро йўлларда автомашина бошқаришда огоҳ ва ҳушёр бўлиши, йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай риоя етиши хусусида тушунчалар бериши бу каби мудҳиш оғир оқибатли жиноятларнинг олди олишда асқотиши тайин.

Text to speech