22 Июл 2024 йил 659

Деҳқонобод туман ҳокимлиги ва 3-сектор ташаббуси билан Дархон аҳолисининг азалий орзусини амалга оширди

Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ва туман 3-сектор ташаббуси билан тумандаги "Дархон МФЙ" аҳолиси учун, қулайлик яратиш мақсадида ичимлик сувини яқин масофага келтирилиб берилди.

Эндиликда, ушбу ҳудуд аҳолиси нафақат арзон балки қулай масофадан яъни олдинлари 50 км узоқликдан сув олинган бўлса эндиликда сув олиш жойи масофаси 3 км ни ташкил этмоқда.  Қулайликдан мамнун бўлган фуқаролар давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини таъкидлаб, юртимизга тинчлик, оилаларга тотувлик, шундай ишларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди.

 

 

Text to speech