18 Сентябр 2021 йил 278

Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида

Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Ҳавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Деҳқонобод тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи майор Б.Назаров томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари давомида 2021 йил 10 сентябрь куни Деҳқонобод тумани “Бошчорбоғ” МФЙда яшовчи  Д.Хушаев уйининг том қисмини бузаётган вақтида, марҳум отасидан қолган 1 дона, 1 нилли, 16 калибрли, №Н 89218 рақамли, ишлаб чиқарилган йили ноаниқ ўқ отар қуролини ўз ихтиёри билан топширган.

Text to speech