21 Январ 2021 йил 565

Деҳқонобод ҳокими вазифасини бажарувчи Aдҳам Қулмаматов ИИБ назоратида турувчи ёшлар билан мулоқот қилди

Деҳқонобод туманини 10 кун муддатга бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган Aдҳам Қулмаматов билиб-билмай жиноятга қўл урган ва айни пайтда ИИБ Пробация хизмати назоратида турувчи ёшлар билан мулоқот қилди.

Ёш ҳоким улар билан мулоқоти давомида уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди.

Мулоқотда Фарҳод Қодиров айни кунда ишсизликдан қийналаётганини, рўзғорини тебратиш учун иш кераклигини айтиб кўмак сўради.

Text to speech