21 Январ 2022 йил
725
Дарахт экиб боғ ярат
Президентимизнинг 2019 йил 4 июнь кунидаги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори талабларини бажариш мақсадида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон ЖИЭК шахсий таркиб ходимлари ҳудудга қарашли ерга ҳашар йўли билан 500 дона мевали ва манзарали дарахти кўчатларини экишди.
Бундан ташқари колония худудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, дарахтларнинг ортиқча шох-шаббаларига шакл берилиб, ҳудуд чиқиндилардан тозаланди. Бундай хайрли ва ободончилик ишлари давом эттирилмоқда.