28 Март 2023 йил 4897

Д и қ қ а т, э ъ л о н!

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг ҳудудий бўлимларида мавжуд бўш бўлган профилактика хизматининг инспектор-психолог лавозимларига олий таълим муассасаларининг психология йўналишини тамомлаган фуқаролар танлов асосида ички ишлар органлари хизматига қабул қилинади.

Қабул жорий йилнинг 3-8 апрель кунлари соат 09.00 дан 18.00 гача ИИВ Қашқадарё Академик лицейида бўлиб ўтади.

Қабулга келувчи номзодлар қуйидаги ҳужжатларни аслини тақдим этишлари лозим.

- Биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;

- ҳарбий гувоҳнома;

- олий маълумоти тўғрисидаги дипломи (психология таълим йўналиши бўйича);

- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда) (086-Форма)

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- психология таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

- ёши 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;

- бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;

- психология мутахассислиги бўйича иш тажрибасига эга бўлиши;

- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.

Белгиланган кунлардан (3-8 апрель) олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар руйхатига киритилмайди.

Маълумот учун: телефон рақамлар 75-224-41-95,  75-224-44-42.

Манзил: Қарши шаҳар, Буюк турон кўчаси 56-уй ИИВ Қашқадарё Академик лицейи

Мўлжал: Қарши халқаро аэропорти.

Text to speech