3 Май 2021 йил 550

Cохта маълумотномадан кимга наф?!

Бугун дунё халқлари коронавирус пандемиясининг навбатдаги босқичини бошдан кечирмоқда. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари ва шифокорлар бу офатга қарши кескин курашиб, жиддий чоралар кўрмоқда. Ана шундай таҳликали бир пайтда баъзи шахслар мўмай даромад илинжида коронавирус инфекцияси анализини маълумотномаларини сохталаштираётганини қандай изоҳлашга ҳайронсан, киши. Жумладан, Қарши шаҳрида яшовчи вилоят соғлиқни сақлаш жамоат ва осойишталик маркази ходими Н.Н. шу йил 27 апрель куни коронавирус инфекцияси учун ПЦР усулида текширувдан ўтмаган 3 нафар фуқароларга “Ковид-19”га анализ топширди, натижа “манфий” деган мазмундаги сохта маълумотномалар эвазига 600 000 сўм олгани аниқланди. Сохта маълумотнома соҳибасидан 150 000 сўм пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.   

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech