1 Август 2021 йил 362

Чироқчи туманида шахмат бўйича "ИИО ФМБ бошлиғи кубоги" ўтказилди

Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов ташаббуси билан туман ёшлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ўтказилган "ИИО ФМБ БОШЛИҒИ КУБОГИ" мусобақси ўз ниҳоясига етди.

Тумандаги 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактабида "Спорт-соғлом авлод, соғлом келажак" шиори остида спортнинг шахмат туридан ўтказилган "ИИО ФМБ БОШЛИҒИ КУБОГИ" мусобақасида 56 нафар ёш шахматчилар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда дона сўриб, КУБОГ учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор ёшларга туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан медал, диплом ва эсталик совғалари топширди. Мусобақа кубоги эса ёш ва умидли спортчи Лазиза Эркиновага насиб этди.

Text to speech