6 Сентябр 2021 йил 1239

Чироқчи туманида “102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган шахслар қўлга олинди.

Чироқчи тумани, “Дам” МФЙда яшаб келаётган Х.У таниши Х.Б билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳга бирлашиб, 2021 йилнинг 31 августь кунидан 1 сентябрь кунига ўтар кечаси фуқаро М.Энинг номига расмийлаштирилган, ўзининг фойдаланувида бўлган “Ваз 2106” русумли 70 V 630 ЕA давлат рақам белгили автомашинасини Чироқчи тумани, “Дам” МФЙда яшаш уйи олдидан шу қишлоқда яшовчи Қ.Жнинг уйини орқа томонига бошқариб олиб бориб, автомашинани очиқ ҳолатда қолдириб, “102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, фуқаро Х.У навбатчи операторга гуёки “Ваз 2106” русумли 70 V 630 ЕA давлат рақам белгили автомашинасини уйи олдида очиқ ҳолатда қолдирилгани, кеч соат 02:00ларда автомашинасини номаълум шахслар олиб кетганлигини баён қилиб, айбдор шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган.


Фуқаро Х.У “102” оператор рақамига қўнғироқ қилганида оператор томонидан ёлғон хабар бериш, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси ва 238-моддалари билан жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан, била туриб, ёлғон хабар берган.

Мурожаат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, “Ваз 2106” русумли 70 V 630 ЕA давлат рақамли автомашина номаълум шахслар томонидан олиб қочилмагани, аксинча автомашина аризачи Х.У томонидан айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, яшаш уйидан узоқ жойга олиб бориб қўйилгани аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.У ва Х.Бларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech