3 Май 2021 йил 353

Cавобга йўғрилган тадбир

Савоб ишни амалга ошириш инсон руҳиятини енгиллаштиради. Айни моҳи Рамазон меҳмон бўлиб турган қутлуғ кунларда бундай хайрия тадбирини амалга ошириш инсон руҳиятига ўзгача куч-қувват бағишлайди. Шу боис дунёда одамдан фақатгина амалга оширилган эзгу ва саховатли ишлар, ўзгаларга кўрсатилган саховат, меҳр-муруват абадий ёдда қолади. Шундай экан, ички ишлар органларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальонида хизмат қилаётган осойишталик посбонлари ҳам кейинги йилларда бир қатор хайрли ва савобли ишларни амалга оширишиб келмоқда. Жумладан, яқинда батальон раҳбарияти ва ходимлари Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда қутлуғ моҳи Рамазон ойи муносабати билан соҳанинг 2-отрядида ҳайдовчи ходим сифатида хизмат қилиб, хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган марҳум Турдиев Тўлқинжоннинг хонадонига боришди.
Батальон ходимлари марҳум Турдиев Тўлқинжоннинг хонадонига ташриф буюриб, унинг хизмат даври ва бошқа хотираларини оиласи ва болалари билан биргаликда ёдга олишди. Ҳовлисида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, томорқага манзарали гуллар, полиз ва сабзавот экинлари экилди. Боғ деворлар, дарахтлар оқланиб шакл берилди.
Марҳум Турдиев Тўлқинжоннинг хонадонига яқин қариндошлари, қишлоқдошлари, синфдошлари, Китоб тумани “Боғбон” МФЙ фаоллари таклиф этилиб, батальон ходимларининг хайрия маблағи ҳисобидан ош дамланиб, Қуръон тиловат қилинди. Оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Text to speech