18 Март 2021 йил
573
Бугун Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик бошланди.
Касалликларни яширин даврларида эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида ташкил этилган сайёр чуқурлаштирилган тиббий кўрикда шахсий таркиб орасида диспансер назоратига олинган, сурункали касалликлари бор фахрийлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ Марказий госпитали ва ИИВ Марказий Поликлиникасининг малакали мутахассислари травматолог-ортопед, уролог, хирург, терапевт, пульмонолог, фтизиатр, кардиолог, эндокринолог, УТТ ва рентгенолог шифокорлари тиббий кўрикдан ўтказмоқда.