26 Июл 2022 йил 482

Болалар сўлим оромгоҳ қўйнида мароқли ҳордиқ чиқармоқда

Шаҳрисабз шаҳридаги “Беруний” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бугун болалар билан гавжум. Оромгоҳда болажонлар мароқли дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, болалар хавфсизлиги учун тарбиячилар ва ички ишлар органлари ходимлари Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕБИГ инспектор-психологи лейтенант М.Ўроқова ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ППХ инспектори сафдор Д.Исмоилова хизматда ҳушёр.
Мавсум давомида болаларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун йетакчи тарбиячилар томонида спортнинг фудбол, валебол, шахмат-шашка ўйинлари, ахборот технологиялари борасидаги саводхонлигини ошириш учун компютер тўгараклари ташкил етилган.Беш ташаббус бўйича болалар оромгохда Расм чизиш шеър йезиш ва Бошка имкониятларини намоён қилиши учунбарча шароитлар яратилган,Ҳамда қизболаларнинг буш вақтини мазмумли ўтказиш учун хар хил турдаги тугараклар ташкил етилган. Икки юзга яқин китоб фондига ега кутубхонада болалар ертаклар ва бадиий китобларни ўқиб билимини бойитмоқда.
Бир сўз билан айтганда болалар сўлим оромгоҳ қўйнида мароқли ҳордиқ чиқармоқда.

Text to speech