22 Ноябр 2023 йил 881

Бошқармада очиқ эшиклар куни

“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида вилоят Ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди. Тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, бошқарма раҳбарияти ҳамда фахрийлар кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи, уюшмаган ёшлар, омммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирокчиларга ички ишлар органларида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, саф майдонида маҳорат дарслари ва махсус воситалар ҳамда ўқотар қуроллар кўргазмаси ташкил этилиб, улардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

Text to speech