7 Январ 2022 йил 546

Маънавий билим ва руҳий қувват олишди

 

Тарихини билмайдиган халқнинг келажаги йўқ, деб бежизга айтилмаган. Билим олиш, билмаганни ўрганиш ва тарбиянинг эрта кечи бўлмайди. Машойихлар бежизга билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим, дея таъкидлашмаган. Бу борадаги ишлар бошқа соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ ташаббуси билан бошқарма ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони, ТВБСО, ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари  “Тарбиявий профилактик ойлиги” доирасида Қарши шаҳридаги Абу Убайда ибн Ал-Жарроҳ зиёратгоҳида бўлишди. 

Тадбирда ички ишлар органлари ходимларига зиёратгоҳ масъуллари томонидан обиданинг юзага келиши ва яратилиш тарихига оид маълумотлар берилди.

Ҳам руҳий қувват, ҳам маънавий билимини бойитган ходимлар зиёратгоҳдан бир олам таассурот олишди. 

Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Text to speech