25 Март 2023 йил 332

Бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари қутланди

Она табиат ёшариб, яшилликка буркаган шу кезларда юртимизда Наврўз шодиёналари давом этмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари тизимларида зиммасига юкланган вазифаларни бекаму кўст бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар Наврўз байрами муносабати билан Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра мукофотланганди.

Яқинда ИИВнинг “Аъло хизматлари учун”, И-ИИ-ИИИ-даражали – “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, Фахрий ёрлиқ ва қўл соатини Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев эгаларига тантанали равишда топширди.

Text to speech