29 Декабр 2020 йил 572

Байрам арафасида давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида тиббиёт, иқтисодиёт, фан, таълим, адабиёт ва бошқа соҳаларда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ воҳадошларимизга давлат мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кириш сўзи билан очди ва мукофотланганларни халқимиз ва давлатимиз раҳбариятининг юксак эътирофига сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 октябр кунидаги Фармонига биноан Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди.

Text to speech