15 Декабр 2020 йил 482

Батафсил

Қашқадарё вилоятда профилактика хизмати томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Учрашувларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Аллаев ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Яхшиев ҳамда шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти, профилактика инспектори, маҳалла мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. Мавзу доирасида яқинда вилоятнинг Нишон, Косон, Яккабоғ  ва Қамаши тумани ички ишлар бўлимлари профилактика хизмати томонидан жиноятчиликка қарши курашишда қонунбузарликни барвақт аниқлаб бартараф этиш ва унга  қарши курашиш, ҳудудда жиноятчиликни олдини олишда маҳалла фаоллари билан ҳамкорлик фаолияти, белгиланган хизмат уйида яшаши ва фуқароларнинг ҳаётий омиллари билан боғлиқ масалаларнинг ечими хусусида сўз юритилди. Хизмат жараёнида фуқароларнинг томорқа маданиятини ривожлантириш, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш хусусидаги ҳолатлар бирма-бир таҳлил этилиб, айрим камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти танқид қилинди. 

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бошқарма раҳбарияти томонидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, масъул раҳбарлар олдига вазифалар қўйилди.

Бу борадаги тадбирлар вилоят миқёсида давом этмоқда.

        

 

 

 

Text to speech