2 Ноябр 2021 йил 782

Азонлаб йўлга чиқишнинг оқибати  

 

2021 йил 29 октябрь куни азонлаб йўлга чиққан Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Й.Ш. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида муборак туманига етиб келди. Шу куни соат 06.45ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлида “Қарши-Бухоро” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, йўлнинг 150-км.га келганда бошқарувни йўқотди. Натижада йўлнинг ҳаракат қисмини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этди ва ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Text to speech