22 Июн 2021 йил 480

Автомобиль юкхонасида аниқланган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ходимлари ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда, Қашқадарё вилоят Чироқчи туман ҳудудида жойлашган, "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида 2021 йил 21 июнь соат 01.40 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи, фуқаро Ж.Воитов бошқарувида бўлган 40/268/RBA давлат белгили "KIA CARNIVAL" русумли автомашинаси текширилиб, автомашина салони кўздан кечирилганда, автомашина салонида ҳар хил қора целофан пакетларга жойланган, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши нолъмалум бўлган, тахминан 460 кг оғирликдаги номаълум ҳайвоннинг гўштлари аниқланди, гўшт маҳсулотларидан Қашқадарё вилоят Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобороторияси томонидан намуналар олиниб текширилганда, туман экспертиза лобороториясининг хулосасига асосан, истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинди.

Text to speech