15 Май 2021 йил 245

Автомашинадан гиёҳвандлик воситаси топилди

2021 йил 29 апрель куни соат 20:00ларда Муборак туман ИИБ ҳамда бошқарма ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати 3-сон Кинология гуруҳи ходимлари “Рекке” лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ёнида “Тонг” маҳалласида яшовчи Ш.О. бир дона гугурт қутига жойланган марихуана гиёҳвандлик воситасини 750.000 сўмга сотган вақтда қўлга олинган.

Суриштирувлар давомида Ш.О. нинг шими чўнтагидан қоғозга ўралган ва унинг бошқарувидаги “Ваз-21011” русумли автомашинаси ўриндиғи тагидан ҳам бир дона гугурт қутига жойланган марихуана топилди.  Ш.О. дан олинган марихуана гиёҳвандлик моддаларининг жами соф оғирлиги 10,2 грамм тош босди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech