19 Январ 2021 йил
749
Автомашина ўзимга тегишли, автомашина ҳужжатларини йўқотиб қўйдим...
Деҳқонобод туман ИИБга 2021 йил 10 январь куни тушган хабарга кўра, Деҳқонобод тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи фуқаро Р.Н ариза билан мурожаат қилиб, куёви, Қарши шаҳар “Арал” МФЙда яшовчи фуқаро Т.М 2020 йил 03 ноябрь куни унга тегишли бўлган “ЗИЛ-130” русумли 70 J 883 NA давлат рақамли автомашинасидан ишончнома орқали фойдаланиб келиб, таниши, Қарши шаҳар “Арал” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ж.га “автомашина ўзимга тегишли, автомашина ҳужжатларини йўқотиб қўйдим”-деб алдаб, ишончига кириб, унга 52.000.000 сўмга сотиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан М.Т.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.