8 Ноябр 2022 йил 334

Автомашина олиб қочган сархуш “ҳайдовчи”...

Қарши шаҳарида яшовчи фуқаро П.У. вилоят ИИБнинг 102 тизимига мурожаат қилиб, 2022 йил 02 ноябрь куни соат 22:50ларда бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашинасида шаҳарнинг Жайхун кўчаси бўйлаб кетаётганда чойхона олдида бир фуқаро тўхтатади. Йўловчи  Косон тумани Оброн қишлоғигача олиб бориб қўйса, йўл ҳақини уйидан олиб беришини айтиб, уни “Касби-Қарши” йўналиши бўйлаб ҳаракатлантириб, шу куни соат 23:50ларда йўлда тўхтаб, иккаласи ҳам автомашинадан тушган вақтда йўловчи автомашинани бошқариб, номаълум томонга кетиб қолади.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят миқёсида “Тўсиб ушлаш” режаси эълон қилиниб, олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида вилоят ИИБ ва Косон туман ИИБ ходимлари томонидан Косон тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида “Матиз” русумли автомашинани маст ҳолда туманнинг “Аралиқ” МФЙда яшовчи Б.И. бошқариб бораётганда ушланган.

Айни кезларда Касби тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Б.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech