27 Май 2023 йил 298

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таировнинг Китоб тумани “Варганза МФЙда навбатдаги фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таиров Китоб туманидаги “Варганза” МФЙ да сайёр қабул ўтказди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг ўзини ўзи иш қуроллари олиш, кредит маблағини ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 21 та мурожаатлари тингланди.

Қабулда ўзини ўзи банд қилиш учун 6 нафар аёлларга тикув машиналари берилди. Жумладан, 2 нафар фуқарога мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига оид 2 та миннатдорчилик ҳам қабул қилинди. Қолган     11 та мурожаатлар маблағ ва вақт талаб этгани боис иш юритувга олиниб, ижрога қаратилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

Text to speech